Тошкентда талабалар инсоннинг ҳис-туйғуларини очадиган дастурни яратди

дек 25 / 2019

alt

Намойишда талабалар инсон ҳиссиётлари орқали у ҳақида маълумот олиниши, шунингдек, қараш йўналишини аниқлайдиган ва одамнинг кейинги хатти ҳаракатларини аниқлаб берадиган дастурни тақдим этди.

Тошкентдаги Инҳа университетининг тўртинчи курс талабалари Абдуллоҳ Асқаров, Шахобиддин Ўрмонов, Сардор Иброхимов, Бедилбек Ҳамидов, Элдор Абдухамидов ва Шерзод Ниёзовлар профессор Френсис Тай бошчилигида C-Vision ноёб сунъий кўриш тизимини яратдилар, деб хабар беради университет матбуот хизмати.

«Дастур одамнинг қарашини аниқлайди, унинг ҳис-туйғуларини танийди ва ушбу маълумотларни, масалан, реал вақтда маърузачининг маърузаси билан таққослайди. Ушбу хизмат маърузанинг ҳар сониясида тингловчилар томонидан идрок этиш ёки сезмаслик даражасини белгилайди», – дейди талаба Абдуллох Асқаров.

Ишлаб чиқарувчиларнинг ҳабарига кўра, дастур мобиль ҳисобланиб у мутлақо турли соҳаларда ишлатилиши мумкин: таълим, хавфсизлик, рекламава ва шунга ўхшаш.

«Дастур катта тадбирларда хавфсизликни таъминлаш учун ишлатилиши ҳам кўзда тутилган. Масалан, бир неча сония ичида хизмат ҳиссиётларни таний олади ва таҳлил қилади, натижада спорт стадионида, концерт залида минглаб одамларнинг ниятларини аниқлаб бера олади. Дастур салбий ҳис-туйғуларга эга одамларни аниқлайди ва уларни алоҳида кластерга жойлаштиради. Бу хавфсизлик ходимларининг ишини анча енгиллаштиради», – дейди ишлаб чиқарувчилар.

Бундан ташқари, таълим соҳасида қўллаш мумкин бўлиб у талабаларнинг маъруза/дарс жараёнида қанчалик қизиқиш билан иштирок этаётканини аниқлайди.

«Бизнинг сунъий интеллект профессори, профессор Френсис Таи Но ушбу дастурни яратишда бизни илҳомлантирди. Унинг сўзларига кўра, нафақат назарияни ўрганиш керак, балки уни ҳаётда қўллашни таклиф қилди. Биз курс лойиҳасини олгач, дастлаб шаҳар кўчаларида видеокузатув хизматини яратишга қарор қилдик. Аммо ривожланиш жараёнида ушбу дастур жуда мобиль бўлиб, турли соҳаларда осонликча қўлланила бошлади. Биз буни реклама агентликларига ҳам тавсия этамиз. Шунингдек, агар сиз кўчаларга камералар ўрнатадиган бўлсангиз, дастур орқали шаҳар аҳолисининг умумий ҳиссий ҳолатини кузатишингиз мумкин», – дея қўшимча қилди ишлаб чиқувчилар.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *