Тошкентда QR-kod'ли туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда

авг 06 / 2019

alt

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан пойтахтда хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулайлик яратиш учун туристик йўл кўрсаткичларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. 

Замонавий стандартлар асосида ишлаб чиқилган инновацион туристик йўл кўрсаткичи махсус QR-kod’га эга бўлиб, "Google maps" харитаси ёрдамида кўзланган манзилга тез ва осон етиб олишга ёрдам беради.

Ҳозирги кунда ушбу йўл кўрсаткичлари Яккасарой туманидаги Усмон Носир ҳамда Бобур кўчалари кесишувида жойлашган Яккасарой савдо маркази чорраҳасида, шунингдек, Жанубий темирйўл вокзалига кириш ҳудудида ўрнатилган.

Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жойлашган туристлар кўп ташриф буюрадиган ҳамда аҳоли гавжум жойларга инновацион туристик йўл кўрсаткичларини ўрнатиш ишлари давом эттирилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.  

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *