Тошкентда прокурор ёрдамчисига 1000 доллар пора бераётган шахс қўлга олинди

янв 30 / 2019

alt

24 январь куни фуқаро А.И. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора бераётганда қўлга тушган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Аниқланишича, А.И. шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда қурилган турар жойига оид келиб тушган аризани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига прокурори катта ёрдамчисига пора таклиф қилган. Ушбу шахс пулни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *