Тошкентда «паспорт стол» дам олиш кунларисиз ишлайди

июл 19 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича туман бўлимлари шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлашини маълум қилади.
 
Энди мазкур бўлим шанба ва якшанба кунлари ҳам соат эрталабки 8:00дан кечки 20:00га қадар ишлайди.
 
Эсатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб биометрик паспорти бўлмаган фуқароларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари ҳақиқий эмас деб топилади.
 
Шунингдек, шанба ва якшанба кунлари Тошкент шаҳрида барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига паспорт ва виза режими бўйича исталган масалада мурожаат қилиш мумкин бўлади. Жумладан, хорижга чиқиш паспортини олиш, пропискага қўйиш, пропискадан чиқиш истагида бўлган фуқаролар ҳам ўзларининг дам олиш кунларида МвФРБ га мурожаат қилишлари мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *