Тошкентда "Kinder World International Group" нинг мактаб ва мактабгача таълим муассасалари филиали очилади

мар 11 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сингапурнинг “Kinder World International Group” компанияси раиси Рикки Тан билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилган.

Унда компания вакиллари Тошкент шаҳрида халқаро мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини қуриш таклифини билдирди.

Учрашув доирасида томонлар келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ва кейинги учрашувлар жадвали бўйича келишиб олди.

Маълумот учун, “Kinder World International Group” комапаниясига 1986 йилда асос солинган бўлиб,  унинг таркибида 17 та таълим муассасаси мавжуд.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *