Тошкентда капотида ЙПХ инспектори билан кўча бўйлаб ҳаракатланган Nexia ҳайдовчиси қўлга олинди

мар 12 / 2019

alt

alt

Интернет тармоғида Nexia автомобилининг (давлат рақами 40 P 143 NА) ҳайдовчиси капотида ЙПХ инспектори билан кўча бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди, деб ёзади деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи Фарғона вилоятида яшовчи 21 ёшли Т.Д. бўлиб, у бир неча йўл ҳаракати қоидасини («Тўхташ тақиқланган» ва «Тўғри йўл» белгиларида кўзда тутилган) бузган. ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги талабига эса бўйсунмасдан, ҳаракатланишда давом этган.

Ҳозирда ички ишлар бўлимига келтирилган Т.Д. ўз ҳаракатларини ЙҲҚни бузганлик ва суғурта полиси муддати тугаганлиги учун жавобгарликдан қутулиб қолмоқчи бўлганлиги билан изоҳламоқда. Унинг автомобили эса жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *