Тошкентда "Ислом ота" жомеъ масжиди очилди

окт 07 / 2016

alt

7 октябрь, жума куни Тошкент шаҳрида "Ислом ота" жомеъ масжиди очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайтида хабар берилди.

Маълумки, мазкур масжидга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираларини қадрлаш мақсадида "Ислом ота" номи берилган.

Масжиднинг очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланди. Маросимга мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрди.

alt

alt

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов юртимиз мусулмонларини янги очилган масжид билан муборакбод этаркан, қуйидаги сўзларни билдирди:

- Бугун нотинчликлар авж олган бир вақтда юртимизда тинч-осойишта ҳаёт барқарор тургани сабабли биз мана бундай биноларни қуришга муваффақ бўляпмиз. Бу Аллоҳнинг улуғ неъмати, марҳаматидандир. Масжид қурилишида ёрдам қилган, ҳисса қўшган, қурувчилар ва халқимизга чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча мусулмонларга ушбу масжидни муборак айласин!

alt

Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, масжид ҳузурида илк бор кутубхона ташкил этилди. Ушбу кутубхона чоп этилаётган янги нашрлар билан бирга, қўлёзма ҳамда нодир манбалар билан ҳам бойитилди. Шунингдек, масжидда турли маънавий-маданий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган 80 кишилик мажлислар зали ҳам қурилди. Чиндан ҳам, масжидлар намозгоҳ бўлиши билан бирга ҳалқимиз маънавият маркази, таълим-тарбия маскани ҳамдир.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *