Тошкентда илк санитария-гигиена шаҳобчалари фойдаланишга топширилди (+фото)

мар 27 / 2019

alt

Жорий йилнинг охиригача Тошкент шаҳрида 61 та замонавий санитария-гигиена шаҳобчаси қуриб, фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади. 
 
Ҳозирда шундай шаҳобчалардан 2 таси фойдаланишга топширилди. Уларнинг бири Яккасарой туманидаги Аския бозори ёнида жойлашган. Уни қуриш учун 100 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Иккинчиси эса Алишер Навоий номидаги кинотеатр яқинида иш бошлаган. Бу лойиҳа учун эса  85 млн сўм маблағ сарф қилинган.
 
 
Бундай муассасаларни ташкил этишда улар атрофида wi-fi ҳудудини яратиш ҳамда сайёҳлар учун муҳим маълумотларни жойлаштиришга эътибор қаратилган, дейилади хабарда.
 
Лойиҳа 2019 йилнинг инвестиция дастурига киритилган бўлиб, маблағларнинг 50 фоизи тадбиркор томонидан тўланмоқда, 50 фоизи эса “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси томонидан қопланади.
 
 
Замонавий санитария-гигиена шаҳобчасини барпо этган тадбиркорларга солиқ тўловида имтиёзлар белгиланган. Ўз навбатида улар томонидан ҳам имконияти чекланган инсонлар ва ободонлаштириш хизмати ходимлари учун бепул хизмат жорий этилган. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *