Тошкентда икки фуқаронинг телефони хотирасида ақидапарастлик материаллар аниқланди

апр 23 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ички ишлар Бош Бошқармаси томонидан фуқаролар 1975 йилда туғилган Каримов Рустамбек Абдурашидович ва 1971 йилда туғилган Астанов Тулкун Ташмурадовичга нисбатан тўпланган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этилди.

Мазкур материаллар ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ДХХнинг Тергов Бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада Р.Каримов ва Т.Астановга тегишли мобил телефонлар хотираларида мамлакатимизда фаолияти таъқиқланган экстремистик ташкилотларга тегишли ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар мавжудлиги аниқланди.

Р.Каримов ва Т.Астановнинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан мазкур шахслар ушланиб, ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *