Тошкентда икки эркак 74 ёшли аёлни 50 минг долларга "ухлатди"

ноя 21 / 2019

alt

13 ноябрь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2018 йил 6 июнь куни 39 ёшли муқаддам судланган Нурилла А. ва 46 шли Хасан Н.лар 74 ёшли Малика А.га ҳамкорликда бизнес қилишни ваъда қилиб, уй қурилиши учун пул кераклигини айтган.

Эркакларга ишонган аёл уларга жами 50.000 АҚШ доллари берган. Аммо Нурилло ва Хасан ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *