Тошкентда "Hyatt Regency" ва Ғазначилик биноси ёнидаги кўчаларида автомобиль қатнови тўхтатилади

дек 12 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар қилишича, Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш ишларини олиб бориш муносабати билан 13 декабрь 2019 йилдан эрталабдан, 08:00дан бошлаб 10 январь 2020 йилгача қуйидаги кўчаларида автомобиль қатнови тўхтатилади:

Истиқлол кўчаси — Амир Темур шоҳ кўчасидан (мўлжал — Тошкент давлат юридик университети) Буюк Турон кўчасигача (мўлжал — “Мустақиллик” майдонидаги Молия вазирлиги) чўзилиб келадиган.

alt

 

Зарафшон кўчаси, “Мустақиллик” шоҳ кўчасидан бошлаб Истиқлол кўчасигача (мўлжал — Молия вазирлиги қошидаги Ғазначилик биноси).

alt


Тошкент шаҳар ҳокомияти юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *