Тошкентда ўтган йилдан буён қидирилаётган 21 ёшли қиз топилди

фев 07 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ИИББ  ходимлари бедарак йўқолган, давлатлараро қидирувга берилган 21 ёшли Насиба К.ни топишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси соат тахминан 3:00 да Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари Учтепа тумани Ал-Хоразмий кўчасидаги йўлак бўйлаб ёлғиз кетиб бораётган қизни кўриб қолишади.

“Қизнинг ташқи кўриниши бедарак йўқолган қизнинг таърифларига мос тушади. Қизнинг шахсини аниқлаш, бундай кеч вақтда кўчада юриши сабабини билиш ҳамда унга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида, қиз Чилонзор туман ИИО ФМБ ички ишлар бўлимига келтирилди”, - дейилади хабарда.

Қизнинг исми Насиба К. эканлиги, у ўтган йили бедарак йўқолганлиги ва 2018 йил 28 ноябрда давлатлараро қидирувга берилганлиги аниқланади.

Насиба ўз қариндошларига жойлашган жойи ҳақида маълум қилмаганлиги сабаби аниқлаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *