Тошкентда ўтган суткада 8 та ёнғин юз берди

июл 19 / 2019

alt

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 8 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 5 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда. 
 
Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади, деб хабар қилади Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.
 
Жумладан, 19 июль соат 02:55да Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик ва Шахрисабз кўчалари кесишувида жойлашган қурилиш майдони худудида қурилиш вагони 10 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 03:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:05да бартараф этилган.
 
Ёнғин электр симлани қисқа туташуви оқибатида содир бўлган деб, тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Жабрланганлар йўқ.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *