Тошкентда фуқаро уй оламан деб "қопқонга" тушди

мар 27 / 2019

alt

2019 йил 26 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 9 сентябрь куни Олмазор туманида яшовчи М.М. фуқаро Ғ.Ж.га янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон олиб бераман деб, алдов йўли билан ундан 220 млн сўмни олган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Уйлар учун олинган пуллар М.М.нинг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.М. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *