Тошкентда эркак аёлни 203 минг доллар пулини олиб "ухлатиб кетди"

сен 21 / 2019

alt

Тошкент шаҳрида автосалондан 16 та автомобиль олиб беришда ёрдам бераман деб, бир аёлни алдаб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган 37 ёшли Севара М.нинг берган маълумотига кўра, 35 ёшли Турдиали Ю. 2016 йилдан 2018 йилнинг 4 июлига қадар автосалондан 15 та Lacetti ва битта Malibu олиб беришни ваъда қилиб, аёлдан умумий ҳисобда 203 минг доллар пул олган.

«Бироқ эркак берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди», — дейилади пойтахт ИИББ ахборотида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *