Тошкентда энг баланд аттракцион ва экстремал шоунинг аналоги яратилади

дек 12 / 2019

alt

Пойтахтимизда Марказий Осиёдаги энг баланд “Банджи-джампинг” (арқонда сакраш) аттракциони қурилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, бутун дунёга машҳур “Intervilles” (Франция) шоунинг аналоги ташкил этилиши режалаштирилган. Лойиҳа биргаликда пойтахт ҳокимияти ва Миллий телерадиокомпания томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатнинг ташкилий чоралар қисмига кўра, ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусиқа ва рақс фестиваллари режа-жадвали ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *