Тошкентда боди-камералар синовдан ўтказилмоқда

июл 24 / 2019

22 июлдан Тошкент шаҳрида боди-камераларни синов-тажриба тариқасида ишлатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.
 
ЙПХ инспекторлари ҳайдовчи билан мулоқотга киришганда, уларнинг суҳбатлари боди-камерага ёзилаётгани ҳақида огоҳлантирадилар. Синов-тажриба натижалари нуфузли комиссия томонидан кўриб чиқилиб, ишлаб чиқарувчи ташкилотга тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.
 
Бугунги кунда боди-камералар билан бирга ЙПХ инспекторлари учун махсус ишлаб чиқилган жилетлар ҳам синовдан ўтказилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлда қабул қилинган “Ички ишлар органлари ходимларини мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимларини мобил видеокамералар ҳамда планшетлар билан таъминлаш 2020 йил 1 январга қадар узайтирилган эди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *