Тошкентда бир қиз кўча ўртасидан судраб олиб чиқилди

ноя 25 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари йўлнинг қатнов қисмидан бир қизни судраб олиб чиқиб кетишаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Ушбу воқеа 22 ноябрь куни соат 01.45 атрофида пойтахтнинг Миробод туманида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ пост-патрул хизмати ходими хизмат вазифасини бажараётиб, Шаҳрисабз кўчасида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190 (“Фоҳишалик билан шуғулланиш”) ва 194 (“Қонуний талабларга риоя қилмаслик”) моддаларига мувофиқ илгари 18 маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган 25 ёшли Ф.С.ни аниқлаган.

Қиз ўша пайтда маст ҳолатида бўлган. У яқинлашаётган ички ишлар ходимини кўриб, йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган ва бу орқали транспорт воситаларининг ўтишига халақит берган. Ф.С. ўрнидан туриб, йўлнинг қатнов қисмини тарк этишдан қатъиян бош тортганлиги сабабли, ППХ ва Миллий гвардия ходимлари қизни йўлдан олиб чиқишга мажбур бўлишган, дейилади ИИББ хабарида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *