Тошкентда бир нечта жамоат транспорти йўналишлари ўзгаради

июл 09 / 2019

alt

Тошкент шаҳрида 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича йўлларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаёиганлиги сабабли айрим марказий йўлларда транспортлар ҳаракати чекланмоқда.
 
Жумладан, Тошкент шаҳри Нукус кўчасида иссиклик тизимининг ер ости қувурларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Шу боис, бу ерда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади. 
 
Мазкур ҳолатни инобатга олиб, Нукус кўчаси бўйлаб Миробод кўчасидан Фарғона йўли кўчасига қадар бир нечта жамоат транспорти йўналишлари ўзгаради. 
 
Унга кўра:
 
-  Миробод кўчаси ва Фарғона йўли кўчалари оралиғида 12, 14, 22, 26, 37, 46, 55, 60, 78, 80, 81, 127 сонли автобус, 11, 23, 30, 67, 136, 152 сонли маршруткалар Ойбек чоррахасидан ўнгга, вокзал томонга; 
 
-  22, 26, 37, 55, 60, 80 сонли автобус, 11, 23, 30, 67, 95 маршруткалар Нукус кўчасидан Тарас Шевченко кўчалари орқали;
 
-  14, 46, 78 сонли автобуслар Нукус ва Амир Темур кўчалари орқали вақтинча ҳаракатланади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *