Тошкентда аёлларни фоҳишаликка юбораётганлар қўлга олинди

мая 15 / 2019

alt

Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбир натижасида фоҳишаликка юборилаётган аёллар тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли У.З. Азиза исмли жиноий шериги билан тил бириктириб, олдиндан тайёрлаб қўйилган виза ва чипта асосида, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 31 ёшли А.Р. ҳамда Ангрен шаҳрида яшовчи 21 ёшли С.М.ларни “Ғишткўприк” чегара пости орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтиб, у ердан Туркиянинг Истамбул шаҳрига шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун жўнатиб юбораётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *