Тошкентда автобус уриб юбориши оқибатида икки киши вафот этди

мая 03 / 2019

alt

Бугун, 3 май куни соат тахминан 14.30 да Тошкент ҳалқа йўлига туташ иккинчи даражали йўлда жойлашган «Чинни-бозор» бекатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.

№147 йўналишда ҳаракатланувчи «Мерседес-Бенц» русумидаги автобус бекатда йўловчиларни тушираётган вақтда номаълум сабабларга кўра ўз-ўзидан олдинга юриб кетган. Натижада бекатда турган икки нафар йўловчини босиб кетган. 10 метрга яқин масофани босиб ўтгач, автобус олд ўнг ғилдираги билан бетон ариққа кириб, тўхтаган. 

Ҳодиса оқибатида 14 ёшли С. Г. ва 30-35 ёшлардаги аёл (шахси аниқланмоқда) воқеа жойида вафот этган.

Хабарда автобус ҳайдовчиси Т. М. 20 йиллик иш тажрибасига эга экани айтилади.

ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда. Чилонзор туман ИИБ жиноят иши қўзғатилиши масаласини ҳал қилади. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *