Тошкентда 800 млн хил товарларга эга янги онлайн маркет тақдимоти бўлиб ўтди

окт 16 / 2018

alt

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш, вақтини ҳамда молиявий харажатларини тежаш мақсадида Ўзбекистонда илк бор TaoBaraka.uz лойиҳаси ишга туширилди.

Ушбу онлайн маркет орқали Хитойдан 800 000 000 дан ортиқ товар ва керакли анжомларни харид қилиш мумкин.

TaoBaraka.uz — бу майда деталларигача ҳисобга олинган, тежамкор ва асосийси, шоппинг учун энг қулай сайт. 

alt

Ундаги консултантлардан ташқари маҳсулот ҳақида тўлиқ тавсифлар ҳам ёзилган. Бундан ташқари харид пайтида келиб чиқадиган саволларга ва қийинчиликларга тезкор ёрдам кўрсатувчи Cаll-маркази ҳам мавжуд.

alt

TaoBaraka.uz қуйидаги қулайликларга эга:

1. Ҳар бир маҳсулот 5-7 кун ичида мижозга етказилади. Бунда ҳар бир босқични сайт орқали кузатиб бориш мумкин, SMS огоҳлантириш функцияси мавжуд.

2. Тўлов жараёни "Click", "PayMe", "Paynet" каби тўлов тизимлари ёрдамида Ўзбекистон миллий валютаси орқали амалга оширилади. 

3. Сайтнинг осон ва қулайлиги. Мижоз сайтга киради - Маҳсулотни танлайди - Буюртмани амалга оширади - Ўзига қулай бўлган тўлов тизими орқали тўловни тўлайди - Сайт, TaoBao.com орқали буюртмани амалга оширади – Буюртма TaoBaraka.uz'нинг Пекиндаги омборига етказилади - Сўнг Ўзбекистоннинг TaoBaraka.uz омборига етказиб берилади. 

4. Маҳсулот қидириш тизими "Search by photo" функциясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган.

5. Сайтнинг мобил версияси ҳам мавжуд бўлиб, фойдаланувчиларга қулай интерфейс ва товарлар кўришга қаратилган. 

6. Ҳар қандай саволга жавоб берадиган "Online Assistant" функцияси мавжуд. 

7. Сайт бир қатор ижтимоий тармоқлар: Facebook, Instagram, Twitter ва Gmail кабиларга бириктирилган.

8. TaoBaraka.uz'да маҳаллий сотувчиларнинг савдо қилиш имконияти яратилган.

9. Нақд пул орқали ёки сайт орқали буюртма беришга кўникмалари бўлмаганлар учун, нақд пул тўловларни қабул қилиш, тўловни амалга ошириш ва буюртма қилиш шахобчалари фаолият юритади.

alt

alt

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *