Тошкентда 77 ёшли аёл ва унинг набираси ҳашаротларга қарши моддадан заҳарланиб вафот этди

июн 08 / 2019
alt
 
7 июнь куни соат 21.20 да Чилонзор тумани 19-даҳада яшовчи 53 ёшли аёл 102 рақамига қўнғироқ қилиб, уйига келганида эшикни ҳеч ким очмагани, лекин 77 ёшли онаси ва 28 ёшли ўғли уйда бўлиши кераклигини айтади.
 
Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида хонадон эшиги очилади. Уйда ҳашаротларни ўлдиришга мўлжалланган ўткир ҳидли кулранг кукун газета қоғозларига сепилган бўлган. Йўлакда 77 ёшли аёлнинг, даҳлизда ўғлининг жасади топилган.
 
Воқеа содир бўлган жойга ИИБ ходимлари, прокурор, солиқ инспекцияси бошлиғи, шунингдек, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва санитария-эпидемиология хизмати вакиллари чиққан. Текшириш ўтказилмоқда, тегишли экспертизалар тайинланган.
 
ИИББ фуқаролардан ҳашаротлардан қутулишда номаълум бўлган моддаларни ишлатмаслик, заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланишда мутахассисларга мурожаат қилишни сўрайди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *