Тошкентда 14 ёшли қиз селфи тушаётганда 3-қаватдан тушиб кетди

фев 11 / 2019

alt

9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи қиз 3-қаватдан тушиб кетиб, жароҳатланди.

ИИВ хабарига кўра, 14 ёшли мактаб ўқувчиси 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобил телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушираётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб пастга тушиб кетган. 

Натижада Ф.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *