Тошкентда 13 ёшли қиз ўзининг "ўғирланишини" уюштирди

фев 01 / 2019

alt

29 январь куни Тошкентда 13 ёшли қиз мактабдан кейин уйга қайтмаган. Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, соат 15:00 да қизнинг онасининг телефонига қуйидаги мазмундаги хабар келган:
 
“Агар қизингни қайтиб кўришни хоҳласанг, мен айтган пулни олиб кел. Акс ҳолда уни қайтиб кўрмайсан”.
 
Тезкор-қидирув натижасида қиз Чилонзор метроси ҳудудидан топилган. Суриштирувларда у ўғирланмагани, буни уюштиргани маълум бўлган.
 
Қайд этилишича, қиз шу тариқа ўзига кам эътибор берувчи ота-онасининг эътиборини жалб қилмоқчи бўлган. Олинган пулни эса муҳтожларга беришни режалаштирган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *