Тошкентда 100 минг сўмликни қалбакилаштириб, сотиш билан шуғулланганлар фош бўлди

мая 08 / 2019

Картинки по запросу 100 минг сўмлик

Тошкент шаҳрида 51 дона қалбаки 100 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди.

ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 4 май куни келиб тўрт нафар фуқаро Чилонзор туманида 100 минг сўмлик купюраларни ўтказгани фош этилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи ходимлари томонидан автомобиль ичидан 51 та қалбаки 100 минг сўмлик, миллий валюта чоп этилган 25 та А4 қоғоз ва “Canon” принтери топилган. Суд экспертизаси маълумотларига кўра, иш юзасидан мусодара қилинган барча купюралар сохта эканлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 176-моддаси (“Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш”) бўйича ёшларга жиноий иш қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида Сардор С. Тошкент шаҳрининг турли туманларида қалбаки миллий валюталарни ўтказишганини тасдиқлаган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *