Тошкент вилоятида йўловчини поезд уриб кетди

мар 05 / 2019

alt

Шу йилнинг 4 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи “Қодрия-Оққовоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди “Қибрай” ҚФЙ Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада М.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани ҳудудида 17 февраль куни 7 ёшли Жасминани тепловоз уриб юборган эди.

Жорий йилнинг 1 январь куни соат тахминан 18:40 атрофида Жомбой-Булунғур темир йўл бекатлари оралиғида «Афросиёб» тезюрар поезди 39 ёшли аёлни уриб юборган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *