Тошкент вилоятида Турсуной Охунова мемориал музейи очилди

мар 24 / 2019

alt

Ўза маълумотига кўра, Тошкент вилояти Чиноз туманида теримчи - механизатор Турсунов Охунова мемориал музейи очилган.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари, Турсуной Охунованинг оила аъзолари иштирок этишган. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов сўзга чиққан.

alt

Ўз даврининг қаҳрамони бўлган Турсуной Охунованинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолиятини чуқур ўрганиш ёшлар учун катта сабоқдир. Чинозлик теримчи-механизатор ўз даврининг тимсолига айланган, энг машҳур ва фаол аёлларидан бири бўлган. Унинг серқирра ва мураккаб ҳаёт йўли ўзбек аёллари учун меҳнатсеварлик намунаси, мардлик ва жасорат мактаби ҳисобланган.

alt

Тадбирда Турсуной Охунованинг довруқли йиллари, ўша даврдаги аламли ҳолатлар, йиллар ўтгач юзага чиққан ҳақиқатлар ҳақида сўз борган. Айниқса, ёш қаҳрамон қиз – Турсунойни ўз кўзи билан кўрган, бирга катта бўлган дугоналари, маҳалладошлари томонидан яхши хотиралар эсланиб, марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат қилинган.

alt

Турсуной Охунова ҳайкали пойига гул қўйилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирилган. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *