Тошкент вилоятида пластик картадан 100 млн сўмни ечиб олган "валютафуруш" қўлга олинди

фев 07 / 2019

alt

Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент кичик халқа йўлида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. фуқаро С.Х.га жами 10.000 АҚШ долларини, ҳар бир АҚШ долларини 8 500 сўмдан ҳисоблаб сотишга келишиб, эвазига унинг пластик картасидан 100 млн. сўм маблағни ечиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *