Тошкент вилоятида обунага мажбурлаган мактаб директори ишдан бўшатилди

фев 12 / 2019

alt

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаб директори Шавкатжон Ризаев ҳар бир педагог ходимга жорий йилнинг январь ойи иш ҳақини нақд пул кўринишида олишларини маълум қилиб, уларни обунага мажбурлаган. Бу ҳаракатлари билан у ўз лавозим мажбуриятларини такрорий равишда бузган, деб хабар қилади Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.
 
Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 28-29 декабрь кунлари вазирнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур мактабнинг айрим ўқитувчилари лавозим вазифаларига зид бўлган аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этилганликларини аниқлаб, ўз лавозим мажбуриятларига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун 10-умумий ўрта таълим мактаби директорига Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан тегишли чора кўрилган эди. Лекин мактаб раҳбари ўзига берилган интизомий жазодан тегишли хулоса чиқармай, такроран 2019 йил учун 8 турдаги журналлар обунасига ўқитувчилардан пул йиғишни ташкиллаштиргани маълум бўлди.
 
Ўрганиш натижасига кўра Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан директор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *