Тошкент вилоятида бир оиланинг 4 аъзоси ёнғин оқибатида вафот этди

мар 27 / 2019

alt

2019 йилнинг 27 март куни соат 00:29да Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Чирчиқ шаҳри «Бобур» МФЙ Машар кўчасидаги 17-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудликда 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 00:39да кўрсатилган манзилга етиб борган вақтида уй очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:20да қуршаб олиниб, соат 01:58да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 200 кв.метр майдонда 17-уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган (уйнинг 100 кв.метр майдони сақлаб қолинган)

Ёнғин натижасида шу уйда яшаган 8 нафар оила аъзоларидан 4 нафари яъни, 33 ёшлик фуқаро Б.Р, унинг рафиқаси ҳамда икки нафар 8 ва 12 ёшдаги фарзандлари вафот этган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *