Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номи берилди

июл 13 / 2018

alt

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги  “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш белгиланган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номи берилди.

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *