Тошкент шаҳридаги баъзи Интернет кафе ва компьютер клублари фаолиятида қоидабузарликлар аниқланди

окт 08 / 2016

alt

2016 йил 3-6 октябрь кунлари ишчи гуруҳлар томонидан пойтахтдаги 63 та Интернет кафе ва компьютер клублари фаолияти ўрганилди.

Маълумки, 2015 йил 18 февралда  Тошкент шаҳар ҳокимининг  "Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори чиққан эди.

Ушбу қарорга кўра, мазкур йўналишда фаолият олиб борувчи Интернет кафе ва компьютер клублари кечаси соат 21:00гача иш олиб бориши белгиланган. Афсуски, ушбу қарорнинг бажарилиши ўрганилганда, унинг талабларини ҳали-ҳамон бузиб келаётган хўжалик юритувчи субъектлар борлиги аниқланмоқда, дея хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Жумладан, қуйидаги Интернет кафе ва компьютер клублари тунги соат 21:00дан кейин фаолият юритган:

Миробод тумани Фитрат кўчаси, 28-уйда жойлашган "ZOIR-SIDDIQ BIZNES PLYUS" МЧЖга қарашли "Сhicago" компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва Миробод кўчаси, 27/9-уй, 1,2,3-хонадонларида жойлашган "ART INTER TRAYD" МЧЖга қарашли "PRAYM TIME PLAYSTATION" компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 21:20 да; 

Юнусобод тумани 14-мавзеда жойлашган "PLAYSTATION-3" компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:00 да ва 11-мавзеда жойлашган "GAME CLUB" компьютер ўйингоҳи 3 октябрь куни соат 23:30 да;

Яшнобод тумани Усмон Носир кўчаси, 13-уйнинг ертўла қисмида жойлашган "PLAYSTATION" компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 23:10 да (7 нафар фуқарога хизмат кўрсатган);

 Яккасарой тумани Братислава кўчаси, 2-уйда жойлашган "VOLCANO GAME" МЧЖга қарашли "ADRENALIN NET" компьютер ўйингоҳи 6 октябрь куни соат 22:30 да (17-18 нафар фуқарога хизмат кўрсатган);

Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчасида жойлашган "RESPECT" компьютер ўйингоҳи 5 октябрь куни соат 22:30 да.

Ушбу қоидабузар хўжалик субъектларига нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди.

Ушбу йўналишда тунги рейдлар давом эттирилади.


UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • МехмонЛола
    10 октябр 2016, 14:27

    Сизларга рахмат.Текшириш ишларини давом эттириб Яшнобод туманидаги Кадышева бозори атрофидаги КЕШ маркет ёнидаги кафега кирсангиз ёш болалар одамзод юзи чидамайдиган ҳақоратли сузларни бемалол бақириб айтиб уйин ўйнашади. Ёмони уша ерда утирган бошлиқча билан бирга.Ким ишонмаса 1 марта кириб кўринг.Бу интернет кафени ёпиб ташлаш шарт.

  • Мехмон
    09 октябр 2016, 20:30

    Жуда яхши иш айникса мактаб укувчиларини хам ушлаб бир твда курсатишса буларди манимча бунга ота оналар ва укитувчилар кушилади аник

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *