Тошкент шаҳар солиқ органларининг аттестациядан ўта олмаган 25 фоиз ходими ишдан бўшатилади

мая 29 / 2019

Аттестациядан ўта олмаган Тошкентдаги солиқчиларнинг 25 фоизи ишдан бўшатилади

Давлат солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланганини маълум қилади.
 
Қўмита матбуот хизмати маълум қилишича, аттестация якунларига кўра пойтахтдаги давлат солиқ хизмати органларининг 1100 ходимидан 43 фоизи аттестациядан муваффақиятли ўтган, 32 фоизи шартли равишда тасдиқланган, 25 фоизи эса ўз билимларини тасдиқлай олмаган.
 
Солиқчилар фақат ўзларининг хизмат вазифалари юзасидан қўйилган саволларга жавоб беришган. Шунингдек, барча саволлар олдиндан ички корпоратив тармоқ орқали эълон қилинган бўлган.
 
Ушбу аттестацияни ўтказишдан мақсад – ходимлар орасида кучли ва ўқимишли мутахассисларни аниқлаб, уларни юқорироқ лавозимларга тайинлаш бўлган. Энди бўш қолган ўринларга танлов асосида янги ходимлар қабул қилинади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *