Тошкент шаҳар ҳокимлигидан бузилган бино учун тадбиркор фойдасига 3,2 млрд. сўм ундирилди

дек 07 / 2019

alt

Унга тегишли “Ўзавтотеххизмат” биносининг ноқонуний бузиб ташлангани учун шаҳар ҳокимлиги томонидан компенсатсия олинди.

Гап шундаки, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 майдаги фармойишига асосан “Ўзавтотеххизмат” МЧЖга тегишли ва Яшнобод тумани, Олмалиқ айланаси, 1-уйда жойлашган обектнинг бир қисми компенсация пули тўланмасдан бузиб ташланган.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент туманлараро судига даъво аризаси киритилган. Шу асосда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркор фойдасига 3,2 миллиард сўм миқдорида товон пули тўлаши ва бузилган объект жойлашган ҳудудга тенг ер ажратиш тўғрисида суд қарор қабул қилган. Компенсация пули тўлиқ тўланиши таъминланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *