Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилар ва пиёдаларни огоҳлантиради

мар 28 / 2019

alt

2018-2019 йиллар кузги-қишки иситиш мавсумининг  тугаганлиги ва Тошкент шаҳрида келгуси  2019-2020 йиллар иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида, “TOSHISSIQQUVVATI” ДУК томонидан Шайхонтоҳур туманидаги Кичик автомобил халқа йўли бўйича (собиқ Генерал Узоқов кўчаси)да иссиқлик трассасининг эскирган участкасини қайта ётқизиш бўйича ишлар олиб борилади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Таъмирлаш ишлари иссиқ сув таъминоти тўхтатилмаган ҳолатда  2019 йилнинг 27 мартидан 2019 йилнинг 27 апрелига қадар бажарилади.

Шу даврда таъмирлаш ишлари бажарилаётган ҳудудда ҳаракатланаётган  ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг эҳтиёткор ва эътиборли  бўлишлари талаб этилади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *