Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Туманлараро маъмурий бўлими бошқа жойга кўчирилди

дек 04 / 2018

alt

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор 1-тор кўчаси, 1-уйда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Туманлараро маъмурий бўлими (Яккасарой, Чилонзор, Учтепа туманларига хизмат кўрсатиш бўйича) Чилонзор тумани, 19 квартал, Катта Хирмонтепа кўчаси, 21А уйга кўчиб, 3 декабрь кунидан фуқаролар қабулини бошлади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Қатнайдиган автобуслар: 17Т, 18, 69, 77, 107 ("Массив Чилонзор, 19 квартал" бекати).
Мўлжал: 101-мактаб

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *