Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий сайти ишга тушди

мая 11 / 2017

alt

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий сайти guvd.uz ишга туширилди. Сайт рус ва ўзбек тилларида ишлайди.

Сайт бўлимларида янгиликлар, ИИББ раҳбарларига тегишли маълумотлар ва уларнинг телефон рақамлари, ички ишлар органлари фаолиятига диор қонун ҳужжатлари, жисмоний ва юридик шахсларни ҳамда ички ишлар идоралари ходимларини қабул қилиш жадвали эълон қилинади.

Шунингдек, сайтда «Савол ва жавоблар», «Профилактика куни» бўлимлари ҳам мавжуд. Фойдаланувчи сайт орқали онлайн мурожаат юбориши, вазирликнинг ишонч телефонлари 102 ва 1102га қўнғироқ қилиши мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *