Тошкент шаҳар бренди тақдимоти ўтказилди

апр 23 / 2019

alt

2018 йилнинг июл ойида Тошкент шаҳар Жамоатчилик кенгаши экспертлари томонидан пойтахт брендини яратиш бўйича иш бошланган эди. Бу борада “Тошкент умумий уйимиз”  ғояси асосида танлов ҳам ўтказилиб, унда 118 нафар рассомнинг 310дан ортиқ иши кўриб чиқилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинган 6 та иш Тошкент шаҳар Депутатлар кенгашида муҳокама қилиниб, “Ma`no branding” компаниясининг бренди тасвири тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

alt

Пойтахтнинг очиқ дарвозалари уйғунлигида тасвирланган “Т” ҳарфи тасвири туширилган шакл Тошкент шаҳар бренди сифатида қабул қилинди.

“Мазкур бренд тақдимотига бағишланган йиғилишда уни туризм ва транспорт инфратузилмасида,  сервис хизматида, инвестициявий лойиҳалар ва пойтахтда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларда қўллаш орқали кенг тарғиб қилиш масаласи муҳокама этилди. Бунинг учун махсус веб сайт ташкил этилиб яқин икки ойда бу масала ҳам ҳал этилиши маълум қилинди”, дейилади хабарда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *