Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўлмас полк» ўтказилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

мая 08 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўлмас полк» юриши ўтказилиши тўғрисида интернетда тарқалаётган маълумотларни расман рад этди.
9 май куни «Ўлмас полк» юриши ўтказилиши ва «Биродарлик қабристони»дан тортиб Мустақиллик майдонига қадар давом этиши ҳақида тарқалган маълумотлар нотўғри. Тадбир ташкилотчилари рухсат олмаган ва маршрут ҳам тегишли ташкилотлар билан келишилмаган. Пиёдалар йўлаклари бўйлаб бетартиб юришлар эса шаҳарликлар ва пойтахт меҳмонлари учун ноқулайликларни юзага келтиради, – дейилади раддияда.
 
Қайд этилишича, шу куни соат 10.00 да «Биродарлик қабристони» мажмуасидаХотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтади. Исталган одам келиб, Иккинчи Жаҳон урушида қурбон бўлган қаҳрамонлар шарафига уюштириладиган тадбирда қатнашиши мумкин. 
 
Мустақиллик майдонидаги Мотамсаро она ва Мангу олов ёдгорлигига келиб, гуллар қўйиш мумкин. Соат 21:00 да Халқлар дўстлиги саройида байрам муносабати билан мушакбозлик бўлиб ўтади. “Хумо” муз саройи олдида эса ҳарбий техника кўргазмаси ўтказилади. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *