«Тошкент метрополитени» маъмурияти метро вагонининг тўхтаб қолганлиги юзасидан изоҳ берди

мар 15 / 2019

alt

Бир оз аввал Беруний ва Тинчлик метро бекатлари орасида ҳаракатдаги вагон тўхтаб қолганлиги ҳақида хабар бергандик.  

alt

«Тошкент метрополитени» УК маъмурияти ушбу содир бўлган ҳодиса юзасидан қуйидагича изоҳ берди:

“2019 йил 15 март тахминан соат 11:45 да 39 маршрут бўйича ҳаракатланаётган  ҳаракат таркиби Беруний бекатидан "Тинчлик" бекати томон ҳаракатланганда техник носозлик сабабли икки бекат оралиғида тўхтаб қолган.  Носозлик 8  дақиқада бартараф этилиб, ҳаракат таркиби ўз йўналишини давом эттирди”.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *