Тошкент марказида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

сен 20 / 2019
alt
20-21 сентябрь кунлари 19:30да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрининг олдидаги майдонида “OPEN AIR-2019” симфоник мусиқа концерт дастури бўлиб ўтади. Тадбирда жаҳон ва ўзбек миллий мусиқа санъатининг дурдона асарлари ижро этилади. 
Мазкур концерт дастурини юқори савияда ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари соат 17.00дан 23.00гача айрим кўчалар вақтинча ёпилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
- Матбуотчилар кўчасининг Зарафшон кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
- Буюк Турон кўчасининг Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
- Ислом Каримов кўчасининг Зарафшон кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
- Зарафшон кўчасининг Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;
- Бухоро кўчасининг Зарафшон кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *