Тошкент-Лахор-Тошкент рейси бекор қилинди

фев 28 / 2019

alt

Покистон ҳаво ҳудудидаги вазият туфайли 1 март санасидаги Тошкент-Лахор-Тошкент йўналиши бўйича учадиган HY461/462  рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилади.
 
Компания хабарида таъкидланишича, ушбу йўналиш бўйича чипталарни жаримасиз ва қўшимча йиғимларсиз қайтариб бериш ва қайта брон қилиш мумкин.
  
Аввалроқ, Мумбай, Деҳли, Сингапур, Бангкокдан Тошкентга рейслар Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги кескинлик сабабли Тошкент вақти билан 00:30 да учиши маълум қилинганди. Шунингдек, 28 февралдаги Тошкент–Тель-Авив,  Тошкент–Милан рейслари жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилган.
 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *