Тошкент ИИББ скейт майдончада содир бўлган муштлашувга изоҳ берди (видео)

апр 16 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган, «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги скейт майдончасида юз берган муштлашув юзасидан изоҳ берди.

Унда қайд этилишича, ҳодиса 14 апрель куни соат 23:00 ларда содир бўлган. 40 ёшли А. М., 28 ёшли Э. Т. , 22 ёшли П. К. ҳамда К. К. Р. Х.лар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Воқеа жойига патрул-пост хизмати ходимлари етиб келишган. Муштлашув оқибатида П. К., К. К. ва Р. Х. лар енгил тан жароҳатлари олишган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Мазкур ҳодиса юзасидан тўпланган далиллар Яккасарой тумани маъмурий судига юборилган. 

Видео

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *