Тошкент халқаро аэропортига янги автобуслар топширилди

дек 28 / 2019

alt

«JV MAN Auto-Uzbekistan»да ишлаб чиқарилган MAN A22 янги автобуслари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига топширилди, деб хабар қилади “Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизмати.

Янги паст полли автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида харид қилинди. «JV MAN Auto-Uzbekistan» да ишлаб чиқарилган автобуслар энди йўловчиларни аэропорт терминалидан бевосита самолёт бортига ва ортга етказиб қўяди.

Узунлиги 12 метрли MAN A22 автобуслари MAN шассиси базасида ишлаб чиқарилган. Паст пол ва автобус “оғиш” тизими йўловчиларнинг кириш ва чиқиши учун қўшимча қулайликлар яратади, кондиционерлаш ва иситиш тизими автобус салонида йил давомида қулай ҳарорат бўлишини таъминлайди.

Автобусларнинг енгил алюмин кузови йўл қопламасига юкламани камайтириш имконини беради ва фойдаланиш муддатини узайтиради. Кузовнинг кенг ўлчамлари бир рейсда 100 нафар йўловчини ташиш учун етарлича маконни таъминлайди. Автобуснинг умумий сиғими аэропортда йўловчиларни ташиш учун махсус кенгайтирилганини қайд этиш лозим.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *