Тошкент халқа айланма йўли кўчасида "Газель" ёнди

авг 07 / 2019
alt
 
6 август куни соат 10:14да Юнусобод тумани Тошкент халқа айланма йўли кўчаси “Фарух Файз” тўйхонаси олдида “Газель” русумли микроавтобус мотор қисми ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар беради.
 
Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. 
 
Ёнғин автотранспорт воситасининг электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.
 
Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *