Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди

мар 19 / 2019

alt

The Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси 2019 йилда яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини аниқлади, деб ёзади Spot. 
 
Таҳлилчилар дунёнинг 133 та шаҳрида нон ва эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар нархларини таққослашди. Қиёсий таҳлилда Нью-Йоркда истиқомат қилиш нархи асос қилиб олинди.
 
Дастлабки биринчи ўринни учта шаҳар Париж, Гонконг ва Сингапур эгаллаган. Дунёдаги энг қиммат шаҳарлар ўнталиги қуйидагича:
 
• 1. Сингапур (Сингапур)
• 1. Париж (Франция)
• 1. Гонконг (Хитой)
• 4. Цюрих (Швейцария)
• 5. Женева (Швейцария)
• 5. Осака (Япония)
• 7. Сеул (Жанубий Корея)
• 7. Копенгаген (Дания)
• 7. Нью-Йорк (АҚШ)
• 10. Тель-Авив (Исроил)
• 10. Лос-Анджелес (АҚШ)
 
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, одатда энг қулай ва хавфсиз бўлган шаҳарларда ҳаёт кечириш қиммат. Бу рўйхатдаги деярли барча шаҳар дунёда яшаш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилган.
 
Аксинча, имкониятлар кам, сиёсат ёки иқтисодиёт билан муаммолар кузатилувчи жойларда истиқомат қилиш нисбатан арзон. Хусусан, Каракас (Венесуэла), Дамашқ (Сурия) ва Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар дея қайд этилди.
 
Дунёдаги энг арзон шаҳарлар рейтинги қуйидагича:
 
• 1. Каракас (Венесуэла)
• 2. Дамашқ (Сурия)
• 3. Тошкент (Ўзбекистон)
• 4. Олмаота (Қозоғистон)
• 5. Бангалор (Ҳиндистон)
• 6. Карачи (Покистон)
• 6. Лагос (Нигерия)
• 7. Буэнос-Айрес (Аргентина)
• 7. Ченнай (Ҳиндистон)
• 8. Нью-Деҳли (Ҳиндистон).
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *