Тошкент давлат юридик университетига янги ректор ва проректор тайинланди

сен 19 / 2019

alt

Президент қарорига мувофиқ, Тошкент давлат юридик университетига Рахим Хакимов ректор этиб тайинланди.

Р. Хакимов 1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Наманган давлат университетини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори. У меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи илмий ходими лавозимидан бошлаган. 2017 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори (жамоатчилик асосида), 2018 йил июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси лавозимларида ишлаб келган.

Шунингдек, Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Исламбек Рустамбеков Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур университетнинг аввалги ректори Есемурат Канязов Президентнинг 2019 йил 27 августдаги қарорига асосан Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимидан озод этилганди.

Канязов Адлия вазирининг 2019 йил 29 августдаги буйруғи билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *