Тошкент чорраҳаларида тўхташ чизиғини англатувчи белгилар ўрнатилади

мар 31 / 2017

alt

31 мартдан Тошкентнинг қоидабузарликларни қайд этиш камералари ўрнатилган чорраҳаларида «Стоп-линия» 5.33 белгиларини ўрнатиш бошланади. Бу ҳақда  пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Тошкент ИИББ ЙҲХБ инспектори Алишер Абдуқодиров хабар қилди.

Шунингдек, жума кунидан бошлаб тўхташ чизиқлари яхши кўринмай қолган чорраҳаларда чизиқларни янгилаш бўйича ишлар давом эттирилади.

«STOP» сўзи ёзилган ишора белгиси светофор ёки бошқарувчининг тақиқловчи сигналида транспорт воситасининг тўхташ жойини англатади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *