Тошкент ҳайвонот боғига илк бора жирафа келтирилди

окт 10 / 2016

Тошкент ҳайвонот боғига Африка жирафаси олиб келинди, дея хабар қилади боғ маъмурияти.

alt

Жирафа Олмаота ҳайвонот боғи томонидан ҳадя қилинди. Унинг ота-онаси 2003 йилда Жанубий Африкадан келтирилганди. Шу вақтга қадар улар 12 та фарзанд кўришган. Тошкентга олиб келинган жирафа 3 ёшда.

Хабарда қайд этилишича, жирафа узоқ йўлдан эсон-омон келиб, ҳайвонот боғида унга ажратилган ҳудудга жойлашиб олди ва мева, сабзавотларни иштаҳа билан емоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *